«Барселона»нинг собиқ футболчиси 36 ёшида фаолиятини якунлади
Паулиньо футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
«Коринтианс», «Барселона», «Тоттенхэм», «Гуанчжоу» ва Бразилия терма жамоасининг 36 ёшли собиқ ярим ҳимоячиси ижтимоий тармоқларда видеомурожаатини эълон қилди. Паулиньо нутқ сўзлаётганда кўз ёшларини тия олмади.
«Мен кўп маротаба чемпион бўлиш ва муҳим совринларни қўлга киритиш, иккита жаҳон чемпионатида қатнашиш ва “Барселона”да ўйнаш шарафига муяссар бўлдим. Мен катта мерос қолдирдим.
«Коринтианс»даги сўнгги ўйинимда бу ўйин менинг финалим бўлишини билардим ва бу 45 минг мухлисимиз олдида хайрлашишнинг энг яхши усули эди» – деди Паулиньо.