Самарқанддаги саммит доирасида «ИМКОН» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «ИМКОН» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

«Болалар фаровонлигига инвестициялар: келажак авлодлар учун барқарор ва адолатли тараққиёт йўлида» халқаро саммити доирасида Самарқандда «ИМКОН» марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева, шунингдек,саммитда иштирок этаётган биринчи хонимлар ва юқори мартабали меҳмонлар қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига кирувчи ушбу марказда мактабгача таълим, коррекцион-педагогик ёрдам ва комплекс реабилитация уйғунлаштирилади. Ҳар бир бола учун дастур унинг индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тузилади. Ота-оналар боласи эгаллаган кўникмаларни уйда мустаҳкамлаш учун мутахассислардан тавсиялар олиши мумкин.

Мактабгача таълим бўлими 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун 10 та ихтисослаштирилган гуруҳни ўз ичига олади. Амбулатор бўлимда эса 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган ойига 100 нафарга яқин бола реабилитация курсларидан ўтиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: