Туркиянинг Трабзон шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси расман очилди
Кеча Бурса, Адана ва Анталядан кейин Ўзбекистоннинг навбатдаги тўртинчи фахрий консулхонаси Трабзон шаҳрида очилди.
Фахрий консулхона Трабзон вилоят ҳокимлиги (валилик) биноси қаршисида жойлашган.
Фахрий консуллик – бу давлатлар ўртасидаги савдо, маданий ва дипломатик алоқаларни ривожлантириш мақсадида очиладиган ваколатхона.