Фуқаронинг ёниб кетган Lacetti машинаси янгисига алмаштириб берилди
Қорақалпоғистонда фуқаро 5 ой олдин олган Lacetti автомобили носозлиги туфайли ёниб кетгани ҳақида Рақобат қўмитасига мурожаат қилган.
Қўмита комиссияси шикоятни ўрганганида ҳолат ўз тасдиғини топган.
Якунда фуқаронинг машинаси алмаштириб берилган ва истеъмолчи талаб қўйган вақтдан бошлаб ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун пеня тўланиши тўғрисида қарор чиқарди.
Шунингдек, ёниб кетган Lacetti билан бир вақтда ишлаб чиқарилган 37 та хавфли автомобилни чақириб олиб, техник кўрикдан ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.