«Омонқўтон” миллий боғида табиатга 1 млрд сўмлик зарар етказилди
Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган “Омонқўтон” миллий боғида, номаълум шахслар болалар дам олиш оромгоҳи орқали махсус техника ёрдамида 869 м2 майдонда йўл қазиш ишларини амалга оширгани.
Оқибатда 2296 м2 ер майдонида, Қизил китобга киритилган 2591 туп ўсимликлар шикастланган. Табиатга 1,115 млрд сўмлик зарар етказилган.
Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилган.