Самарқандда эркак хотинини пичоқлади. Етмаганига…
Маълумотларга кўра, аёл жанжал оқибатида ота уйига кетаётган бўлган. Эркак ўзининг машинасида унинг ортидан етиб олиб, кўча бошида хотинини бир неча маротаба пичоқлаган. Пичоқ синиб кетганидан кейин, унинг чаккасига ерда ётган тош билан урган. Оқибатда аёл воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Эркакка нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Маълумот учун, Ҳодисага улар ўртасидаги жанжал сабаб бўлган.