Ўзбекистонда ўлим жазоси қайта тикланиши мумкин. Саида Мирзиёева қизча билан боғлиқ фожиадан сўнг қаттиқ ғазаб билдирди.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Намангандаги фожиадан сўнг бундай жиноятлар учун жазони максимал даражада кучайтириш ва қонунчиликка тегишли ўзгартишлар киритиш бўйича таклифлар тайёрланаётганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бундай шафқатсиз жиноят содир этган педофилларга нисбатан ўлим жазоси қўлланилиши керак.
«Менга Наманганда содир бўлган фожиа ҳақида хабар беришди. Бу ҳақда билганимда, чин маънода ғазабландим», — деди Саида Мирзиёева.
