Самарқандда аёл боласини 25 минг долларга нархлади
Асли қашқадарёлик бўлган, тирикчилик учун Самарқандга келган 41 ёшли аёл харидор билан ўз қизини 25 минг АҚШ долларига сотиш учун ресторанга келганда қўлга олинган. Аёлнинг ёнидан қизини сотишдан олган пуллар топилган.
Қизингизни фарзандликка беринг, деди. Билмасам, чақалоқлигидан ўзим катта қилганман, дедим. Уй-жойингиз йўқ экан. Шу қизингиз эвазига биз сизга битта уй олиб берамиз, деди. Уйларни кўриб, 25 минг долларлик уйни танладим. Қилган ишимдан пушаймонман, – дейди қизини сотмоқчи бўлган она.
Аёл 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Аёл жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланиб, унинг қизи ва бошқа фарзандлари давлат ҳимоясига олинган.