Роман таржимаси тугалланмаган
Ижтимоий тармоқлардан биридаги чиқишида таниқли адиб дўстимиз Ҳаким Сатторий Фёдор Достоевскийнинг “Ўлик уйдан мактублар” романи ўзбекчага тўла таржима қилинмаганми, деб сўрабди.
Дарҳақиқат, мазкур машҳур романни ёзувчи Олим Отахон зўр иштиёқ билан ўзбекчалаштиришга киришган эди. Таржима китоб ҳолида ҳам чоп этилган (“Янги аср авлоди” нашриёти, 2019). Бироқ асарнинг тенг ярмидан кўпроқ қисми (роман икки қисмдан, ҳар бир қисми 10 бобдан иборат. Китобдан 1-қисмнинг 9 боби жой олган, холос) таржима қилинмаган, яъни таржима тугалланмаган.
Раҳматли дўстимиз Олим Отахоннинг Ф.Достоевский ижодига меҳри бўлакча эди. Хусусан, у “Ўлик уйдан мактублар” романини кўп тилга олар, таржима ишлари яхши бораётганидан мамнунлигини яширмас, пировардида эса асар таржимаси тугалланмай қолганига кўп афсус чекарди…
Хуршид Дўстмуҳаммад