Донер кабоб Туркия ва Германия ўртасида баҳсга сабаб бўлди
Донер кабобни тайёрлаш рецепти устида икки давлат ўртасида юзага келган низога Европа комиссияси ҳам жалб этилди.
Туркия бу борада Европа Иттифоқи билан икки йил аввал алоқага чиққан. Анқара таом Туркия қоидаларига мувофиқ, яъни маълум гўштдан, (товуқ, мол ва қўй гўшти рухсат этилади) ўзига хос тарзда кесилган ҳолда тайёрланишини хоҳлайди. Германия бунга қарши.
The Economist нашрининг ёзишича, Еврокомиссия мамлакатларга келишмовчиликни ҳал қилиш учун олти ой муддат берган. Агар улар келиша олмаса, можарони Брюссел ҳал қилади.