30 октябрь куни V «Zakovat-Gambit» шахмат турнирининг финал баҳслари бўлиб ўтади
19–23 октябрь кунлари V «Zakovat-Gambit» турнирининг ҳудудий саралаш ўйинлари бўлиб ўтди. Бу йил мусобақада иштирок этиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтди. Қувонарлиси, улар орасида 633 нафар аёл шахматчи бор — бу ҳам рекорд кўрсаткич.
Муҳим янгилик! Ҳудудий саралашда омад кулиб боқмаган ёки унда иштирок эта олмаган шахмат ихлосмандлари учун ҳам имконият бор: 24 октябрь куни chess.com платформасида онлайн саралаш ўтказилади.
Саралашдан ўтган иштирокчилар 28 октябрь куни ярим финалда, энг кучлилар эса 29–30 октябрь кунлари Тошкентда финал босқичида беллашади.
Бу йилги турнир меҳмонлари — дунёга машҳур гроссмейстерлар! Венгриялик Петер Леко ва ҳиндистонлик Ҳампи Конеру ташриф буюриши режалаштирилган. Улар шахмат ишқибозлари учун махсус сеанслар ўтказиб, ўз тажрибалари билан бўлишади.
Турнирнинг жами соврин жамғармаси — 620 миллион сўм. Иштирокчилар рейтингига қараб бешта гуруҳда беллашади, ҳар бир гуруҳда эса ғолиблик учун курашиш имконияти мавжуд.
«Zakovat-Gambit» — янги истеъдодларни кашф этиш, тажриба алмашиш ва шахмат ишқибозларини бирлаштирадиган катта мусобақа!
