Жиззахда ака-ука маҳалладошини калтаклади

Жиззахда ака-ука маҳалладошини калтаклади

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида бир гуруҳ фуқароларнинг жанжаллашгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, шу йилнинг 27 сентябрь куни соат 17:45 ларда Шароф Рашидов тумани “Сарайлик” МФЙда яшовчи 1987 йилда туғилган З.Ф., унинг укаси 1991 йилда туғилган Х.С. ҳамда шу МФЙда яшовчи 2006 йилда туғилган М.Р.лар ўзаро жанжаллашиб, бир-бирларига тан жароҳати етказган.

 

Оқибатда З.Ф. “бош мия чайқалиши” ташхиси билан РШТЙИМ Жиззах филиали нейрохирургия бўлимига ётқизилган. Унинг укаси Х.С. ва фуқаро М.Р. биринчи тиббий ёрдам олган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Якунда айбдорларга нисбатан қонуний чора кўрилиши таъминланади, дейилади хабарда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: