Тошкент вилоятида “Жигули” ёниб кетди

Тошкент вилоятида “Жигули” ёниб кетди

Тошкент вилояти Қибрай тумани “Меҳнат” МФЙ ҳудудидан ўтган Д008 рақамли М39 автомобиль йўли (813-километридан) Май—Чирчиқ автомобиль йўлининг 10-километрида 30 сентябрь куни соат 20:20 ларда “Ваз 2106” автомашинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

 

Ҳайдовчи 1990 йилда туғилган М.Ф. бошқарувидаги автомобиль тўлиқ ёниб кетган.

 

Ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолган. Ҳаракат вақтида автомобилда йўловчилар бўлмаган.

 

Ёнғин натижасида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиси соғлиғига зиён етмаган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қибрай тумани ФВБ ЁХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: