Тошкентда мактаб ўқувчисини дарвоза босиб қолди

Тошкентда мактаб ўқувчисини дарвоза босиб қолди

Тошкент шаҳрида 11-синф ўқувчиси футбол майдончасидаги дарвоза тагида қолиб, вафот этди. Бу ҳақда шаҳар прокуратураси маълум қилди.

 

Воқеа жорий йилнинг 27 сентябрь куни Олмазор туманидаги 134-мактаб спорт майдонида содир бўлган. 17 ёшли ўқувчиси соат 20:00 ларда овқатланишга, ундан сўнг 21:00 ва 22:00 лар атрофида 5 нафар синфдоши билан футбол ўйнагани борган. Футбол ўйнаб бўлгандан сўнг кетмоқчи бўлиб туришганда, бола дарвозага осилган. Лекин у мувозанатни ушлай олмай чалқанча йиқилган ва устига дарвоза тушиб, унинг тагида қолган.

 

Бола жонлантириш бўлимида вафот этгани айтилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: