5 йил олдин Трамп ва Путин яширин тарзда учрашгани маълум бўлди

5 йил олдин Трамп ва Путин яширин тарзда учрашгани маълум бўлди

2017 йилнинг июль ойида Доналд Трамп ва Владимир Путин Гамбург шаҳрида биринчи маротаба шахсий учрашув ташкил қилишган. Орадан 5 йил ўтиб, яширин учрашув ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлди. Бу ҳақида «New York Times» нашри хабар берди.

 

2017 йилда Америка президенти лавозимига киришган Доналд Трамп Ҳамбургдаги Г20 саммити доирасида Россия президенти Владимир Путин билан биринчи шахсий учрашув ўтказган. Унда Путиннинг Украинага Америка қуроллари эҳтимолий етказиб берилиши бўйича фикрини сўраган. Россия президенти бу Қўшма Штатлар томонидан «хато» бўлиши ҳақида жавоб берган.

Трамп билан суҳбатда Путин Украинани «коррупцияга учраган, хаёлий мамлакат» деб атаган. Россия унга таъсир ўтказишга тўлиқ ҳаққи борлигини таъкидлаб ўтган. Ҳамбургдаги ўша саммитда қатнашган уч америкалик мулозимнинг сўзларига кўра, Россияга қарши маслаҳатчилари томонидан бир қанча тезислар тузиб берилган. Шунга қарамасдан Трамп Путинга ҳеч қандай эътироз билдира олмаган.

Трампнинг Украинага нисбатан муносабати ва Киев демократларни қўллаб-қувватлашига шубҳа қилиши жорий президентлик компанияси даврида ҳам пайдо бўлмоқда, деб ёзади The New York Times.

Дўстларингизга ҳам юборинг: