66 миллиард доллар: Бу Исроил тарихидаги энг қиммат уруш

66 миллиард доллар: Бу Исроил тарихидаги энг қиммат уруш

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 369 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

Босқинчилар Шужайи, Байт Лаҳия, Жабалия, Нусейрат ва Буриж лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 43 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 41 965 киши шаҳид бўлди.

Босқинчилар Жабалия лагерига қўшимча кучларни ўтказмоқда. Кўчаларда ўнлаб жасадлар ётибди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: