Украинанинг иттифоқчилари Зеленский урушни тугатиш шартлари бўйича ўз позициясини юмшатиши мумкин деб ҳисоблайди
Бу ҳақда Bloomberg маълум қилди.
Нашр манбаларининг хабар беришича, Украина раҳбари очиқчасига «тинчлик формуласи» ўзгармаслигини таъкидлашда давом этаётган бўлсада, қишнинг яқинлашиб келаётгани ва Ғарб томонидан қўллаб-қувватловнинг заифлашиши Киевни вазиятни ҳал қилиш йўлларини излашга мажбур қилмоқда.
«Украина расмийлари урушда якун бўлиши кераклигини тан олишга тайёр», дейилади мақолада.
