Август ойида 71,9 млрд сўмлик энергия ресурслари ўғринча ишлатилди

Август ойида 71,9 млрд сўмлик энергия ресурслари ўғринча ишлатилди

 

Ўзэнергоинспекция август ойида электр энергияси ва газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 321 та ҳолатни аниқлади.

 

Қоидабузарлар 19 млн кВт⋅соат электр энергияси ва 10 млн куб метр газдан ноқонуний фойдаланган. Бунинг оқибатида давлатга 71,9 млрд сўм зарар етказилган.

 

Ҳозирда ҳолатлар бўйича 340 та маъмурий иш расмийлаштирилган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: