Андижонда ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган Тез тиббий ёрдам маркази директор ўринбосари лавозимига қайта тикланди
Андижонда Тез тиббий ёрдам маркази директор ўринбосари ўз ишига тикланди. Бу ҳақда вилоят МИБ ахборот хизмати darakchi.uz’га хабар берди.
Андижон вилоятида ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган Тез тиббий ёрдам маркази директор ўринбосари лавозимига қайта тикланди.
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро варақасига кўра, Республика Тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиалининг 05.09.2023 йилдаги буйруғи ғайриқонуний деб топилган ва фуқаро Н.Н. муассаса директорининг тезкор ишлари бўйича ўринбосари вазифасига ишга тикланиши белгиланган.
Мазкур талаб асосида Бюронинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан тегишли тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Натижада, директор буйруғи билан ходим Н.Н. директор ўринбосари лавозимига тикланиши таъминланди.