Тиланчилик учун жарима миқдорлари оширилди
Ўзбекистонда тиланчилик билан шуғулланганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилди.
Бу 14 октябрда қабул қилинган ЎРҚ–1180-сонли қонунда назарда тутилган.
Қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188³-моддасига ўзгартириш киритилиб, жамоат жойларида тиланчилик қилганлик учун жарима базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 1–3 бараваридан 3–5 бараваригача оширилди. Шунингдек, 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш жазоси ҳам белгиланди.
Модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун эса БҲМнинг 10–15 баравари миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.
Янги тартиб болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун доирасида жорий этилмоқда
