Тошкентда қалбаки дориларни $43 750 га сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент маълумотига кўра, Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда шахслар 4 000 қути “Хитофер-S 5 мл” дорисини сохта сертификат билан сотишга уринган вақтида қўлга тушган.
Экспертиза дориларнинг қалбаки эканини тасдиқлади. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.