Исроилда БМТ фаолияти тақиқланди
Ташкилот 2025 йилдан Исроилдаги фаолиятини тўхтатиши керак.
Исроил БМТ агентлигининг ўз назорати остидаги ҳудудлардаги фаолиятини тақиқлади.
Мамлакат парламенти томонидан маъқулланган қонун лойиҳасига кўра, БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам агентлиги (UNRWA) 2025 йилдан Исроилдаги фаолиятини тўхтатиши керак.
Бундай тақиқ амалда UNRWA’нинг Фаластин ҳудудларида (Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда) ишлашини имконсиз қилади. Чунки Исроил ушбу ҳудудлардаги чегара ўтиш жойларини назорат қилади.
Исроил ҳукумати UNRWA’нинг камида 19 нафар ходимини 2023 йил 7октябр куни ҲАМАСнинг Исроилга қилган қилган ҳужумига алоқадорликда айблаган. Август ойида БМТ агентликнинг 9 нафар ходимига қўйилган бу айбловларни тан олиб, уларнинг ишдан бўшатилганини эълон қилган эди.