Қодиров Чеченистондаги Россия махсус кучлари университетига дрон билан ҳужум қилингани ҳақида хабар берди
«Бугун соат 6:30 да Гудермесда учувчисиз ҳаво ҳужуми натижасида Россия махсус кучлари университети ҳудудидаги бўш бинонинг томи ёниб кетди.
Тергов органлари ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлаб, жиноятга алоқадор шахсларни аниқлашга киришди. РУС фаолияти тўхтатилмаган, барча хизматлар одатдагидек ишламоқда», — деди Чеченистон раҳбари.