ЖССТ тасдиқлаган меъёрдан 93,2 баробар кўп: Тошкент ҳавоси рекорд даражада ифлосланди

ЖССТ тасдиқлаган меъёрдан 93,2 баробар кўп: Тошкент ҳавоси рекорд даражада ифлосланди

2 ноябрдан 3 ноябрга ўтар кечаси пойтахт Тошкент шаҳри ҳавосида заҳарли заррачалар миқдори 780 мкг/м3 даражагача ошди. Бу ҳақда Халқаро IQAir кўрсаткичларида келтирилган. Шаҳарда ўрнатилган 32 та станция ҳавода заҳарли заррачалар меъёрдан бир неча баробар ошганини қайд этган.

 

Бу ифлосланишнинг асосий сабаби PМ2.5 заррачаси бўлиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тасдиқлаган меъёрдан 93,2 баробар кўп бўлган. IQAir платформаси очиқ ҳавога ниқобсиз чиқмасликни тавсия қилган.

 

Ҳаво сифати ифлосланиш ҳолати ва манбаси ҳақида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Ўзгидромет расмий саҳифаларида маълумот бермаган.

 

3 ноябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, шаҳар ҳавосида ифлосланиш даражаси 105 мкг/м3 ни кўрсатяпти. Бунда PМ2.5 заррачалари 37 ни ташкил қилган, бу ЖССТ меъёридан 7,4 мартага кўп.

Дўстларингизга ҳам юборинг: