Миср армияси геноцидга алоқадорлигини рад этади
Миср қуролли кучлари босқинчи исроилга Ғазо қирғинида ёрдам бергани ҳақидаги иддаоларни қатъиян рад этиб, «икки томон ўртасида ҳамкорликнинг ҳеч қандай шакли йўқлигини» айтди.
Миср армияси воизи ўз баёнотида шундай деди: «Миср Қуролли Кучлари ижтимоий тармоқлар ва шубҳали аккаунтларда тарқалаётган айбловларни, жумладан, Миср исроилга Ғазо босқинида ёрдам бераётгани ҳақидаги ҳар қандай ташвиқотни бутунлай рад этади».
Вакилнинг қўшимçа қилишича: «Миср қуролли кучлари исроил билан ҳамкорликнинг мутлақо ҳеч қандай шакли йўқлигини таъкидлаган».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миср ОАВлари қурол тўла кема Александрия портига (исроилга кетаётганда) келгани ҳақида хабар берган, Миср ҳарбийлари буни рад этган эди.
ЛСEГ маълумотлари ва кемаларни кузатиш сайти Марине Траффиc немис флагмани МВ Катҳрин душанба куни Мисрнинг Ўрта ер денгизидаги йирик Искандария портига қўнганини ва охирги марта у ерда кўринганини кўрсатган.
Ҳуқуқ ҳимоячилари гуруҳи кемада 150 тонна ҳарбий портловчи моддалар бўлганини ва улар исроилнинг энг йирик мудофаа пудратчиси Элбит Сйстемсга етказилиши кераклигини айтган эди.