Можарога чидашга тайёр украиналиклар сони сезиларли даражада камайди
Киев Халқаро Социология Институтининг сўров маълумотлари шуни кўрсатадики, можаронинг қийинчиликларига керак бўлганда чидашга тайёр украиналиклар улуши февралдан октябргача 73 фоиздан 63 фоизга тушиб кетган. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йилнинг февралигача вазият деярли ўзгармаган: доимий равишда 73 фоизга яқини можарога керак бўлганда чидашга тайёр эканликларини айтишган. 2024 йилнинг февраль-октябрь ойлари орасида биринчи марта керак бўлганда чидашга тайёр бўлганлар улушининг камайиши қайд этилди. 63% чидашга тайёр эканликларини айтадилар.
Сўров натижаларига кўра, можарога чидашга тайёрми, деган саволга жавоб бера олмаганлар улуши 4 фоиздан 12 фоизга ошган. Бу, институт мутахассисларининг фикрига кўра, «украиналиклар назарида келажак ноаниқлигининг умумий ўсишини акс эттиради».