Тайван Россияга дастгоҳлар етказиб беришни тўхтатди —Тайван Иқтисодиёт вазирлиги
Вазирликка кўра, оммавий ахборот воситаларида бундай жўнатмалар бўйича қатор суриштирувлар эълон қилинганидан кейин экспорт назорати қоидалари кучайтирилган. Хусусан, Россия ва Беларусга нисбатан жорий этилган санкцияларни бузганлик учун жарима миқдори сезиларли даражада оширилди. Ҳозирда унинг миқдори 1 миллион Тайван доллари (тахминан 31 минг 100 АҚШ доллари).
Бундан ташқари, Тайван Иқтисодиёт вазирлиги ишлаб чиқарувчилар билан фаол тушунтириш ишлари олиб борилаётгани, уларни қонунчиликка риоя қилишга ва маҳсулотларнинг якуний оқимини назорат қилишга чақираётгани ҳақида хабар берди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, бу ишлар аллақачон ўз натижаларини берган ва Тайвандан Россияга дастгоҳлар экспорти ҳажми нолга камайган.
Шу йилнинг январ ойида The Insider ва The Reporter” нашрларининг қўшма текширувни эълон қилинган эди. Унда Тайван ҳукуматнинг Украина тарафдори позициясига қарамай, Россия армияси корхоналари учун металлга ишлов бериш дастгоҳларининг асосий етказиб берувчисига айлангани таъкидланган. Нашрлар бу экспортнинг Туркия каби учинчи давлатлар орқали амалга оширилаётганига ишора қилган. Феврал ойида Тайпей мақолада келтирилган бир нечта Россия компанияларига қарши санкциялар киритган эди.