Бишкекда Исломни қабул қилган 80 нафар фуқарога умра йўлланмаси берилди
Қирғизистон пойтахти Бишкекда яқинда Ислом динини қабул қилган 80 нафар фуқарога Саудия Арабистонига умра зиёрати учун бепул йўлланмалар топширилди.
Тақдирлаш маросими «Имом Сарахсий» масжидида бўлиб ўтди. Хайрия акцияси туристик компаниялардан бири томонидан Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Йўлланмалар 55 нафар рус ва 25 нафар корейс миллатига мансуб фуқарога берилди.
