Россия дунё ҳукмронлигига интилаётганларни бир неча бор тўхтатган ва бундан кейин ҳам шундай бўлади – Путин

Россия дунё ҳукмронлигига интилаётганларни бир неча бор тўхтатган ва бундан кейин ҳам шундай бўлади – Путин

 

 

РФ президенти “Валдай” халқаро мунозара клубида нутқ сўзлади. Унинг асосий баёнотлари:

 

Россия ўзини ва фуқароларини ҳимоя қилади, ҳеч кимда иллюзия бўлмаслиги керак;

 

Россия Украина бўйича реаллик ва аввалроқ Истанбулда эришилган келишувларга асосланиб, тинчлик музокараларига тайёр;

 

НАТО сиёсий иттифоқдан ҳарбий иттифоққа айланди;

 

АҚШ Шарқий Осиёда блоклар яратмоқда, энди эса НАТО у ерга аралашмоқда;

 

НАТОнинг шарққа томон кенгайиши Россияни йўқ қилишга қаратилган судралувчи интервенциядек кўрина бошлади;

 

НАТО давлатлари Россияни мажбурлаб, Украина можароси бошланиши билан истаганига эришди, Украина русларга қарши курашда восита сифатида фойдаланилмоқда;

 

Биринчи президентлик даврида Трамп ҳар томондан таъқибга учради ва унинг суиқасд пайтидаги хатти-ҳаракати таассурот уйғотди, у ғайриоддий шароитларда ўзини жуда жасур кўрсатди;

 

Россия Хитой билан ҳамкорлик қилади ва дўстдир, ҳеч кимга қарши эмас ва ХХР Шарқий Осиёда агрессив сиёсат олиб бораётганига ишонмайди;

 

Россия АҚШнинг Осиё минтақасида машғулотлар ўтказишига жавобан Хитой билан машғулотлар ўтказишни бошлади;

 

Россия КХДР билан қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиши мумкинлигини истисно этмади;

 

Ҳиндистон ўнлаб йиллар давомида Россиянинг табиий ҳамкори ва иттифоқчиси бўлиб келган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: