ФИФА Трампга топширилган Тинчлик мукофотини бекор қилиши мумкин

ФИФА Трампга топширилган Тинчлик мукофотини бекор қилиши мумкин

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) бир йил аввал таъсис этилган Тинчлик мукофотидан воз кечиши ёки унинг номини ўзгартириши мумкин.

The New York Times газетаси футбол соҳасидаги уч нафар юқори мартабали мансабдор шахсга таяниб хабар беришича, ФИФА махсус қўмитага мукофотнинг таъсис этилиш ҳолатлари ва уни келгусида топшириш қанчалик мақсадга мувофиқ эканини ўрганиш вазифасини юклаган.

Нашрнинг икки манбасига кўра, бундай ташаббусга ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан яқин алоқалари борасидаги хавотирлар, шунингдек, мукофотнинг келгуси соҳибларини танлашдаги ноаниқликлар сабаб бўлган.

ФИФА 2025 йилнинг 5 ноябрь куни Тинчлик мукофоти таъсис этилганини эълон қилганди. Мукофот тинчлик йўлида инсонларни бирлаштиришга улкан ҳисса қўшган шахсларга ҳар йили топширилиши режалаштирилган эди.

2025 йилнинг 5 декабрь куни ЖЧ-2026 мусобақасига қуръа ташлаш маросимида Дональд Трамп ушбу мукофотнинг илк соҳиби бўлганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: