Икки суперклуб Кейн учун 130 миллион евро тўлашга тайёр
Ҳужумчи Ҳарри Кейн “Бавария” сафида мунтазам равишда гол уришда давом этмоқда. El Nacional портали хабарига кўра, Кейнни икки суперклуб ўз сафида кўришни истамоқда. Булар Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси ва Франциянинг «ПСЖ» клуби.
Манбага кўра, иккала клуб ҳам Кейн учун катта пул, яъни 130 миллион евро тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кейннинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. 2024/2025 йилги мавсумда Харри Кейн «Бавария» сафида барча мусобақаларда 16 та расмий ўйин ўтказди. Уларда 31 ёшли англиялик футболчи 17 та гол урди ва шерикларига 9 та голли узатмани амалга оширди.