Путин Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни тақдирлади
“Ялла” ансамбли бадиий раҳбари Фаррух Зокиров ва “Ўзбекконцерт” артисти Севара Назархонова “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
“Россия ва Ўзбекистон маданиятини яқинлаштириш ва ўзаро бойитиш борасидаги самарали фаолияти учун” ўзбек санъаткорлари Россия мукофотлари билан тақдирланди”, дейилади президент қарорида.
Шунингдек, чеченистонлик вокалчи Мурод Байкаев РФда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди.