Битта паспортга фақат битта банк картаси берилиши тасдиқланмади
Марказий банк вазиятга изоҳ берди
Қайд этилишича, шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олиш мақсадида бир одам номига битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача карта олиш лимити ўрнатилиши кўриб чиқилмоқда. Бу чора вақтинчалик.
Бу лимит чет эл валютасида очилган банк карталарига татбиқ этилмайди.