Алишер Усмонов яна Халқаро қиличбозлик федерацияси президентига айланди
Пойтахтимиздаги «Intercontinental» меҳмонхонасида Халқаро қиличбозлик федерациясининг навбатдаги конгресси бўлиб ўтмоқда.
Мамлакатимизда ўтказилаётган мазкур нуфузли конгрессда дунёнинг 137 та давлатидан 280 нафар мутахассислар, Спорт вазири Адкҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Қўмита бош котиби Ойбек Касимов иштирок этмоқда.
Конгресс кун тартибидаги асосий воқелик Халқаро қиличбозлик федерацияси президентини сайлаш эди. Ташкилот раҳбарлиги россиялик тадбиркор Алишер Усмонов ҳамда Швеция қиличбозлик федерацияси раиси Отто Дракенберг номзод эди.
Якунда Усмонов 120 та овоз билан федерация президентлигига сайланди. Дракенберг эса 26 та овоз тўплади.
Маълумот ўрнида, асли ўзбекистонлик Алишер Усмонов 2008-2022 йиллар давомида Халқаро қиличбозлик федерациясини бошқарган.
Сўнгги 2 йилда ташкилотга грециялик Манолис Кациадакис раҳбарлик қилди.