Байдендан Ассанжни афв этиш сўралмоқда

Байдендан Ассанжни афв этиш сўралмоқда

Америкалик конгрессменлар – демократ Жеймс Макговерн ва республикачи Томас Месси – WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни афв этиш тарафдори эканликларини билдирди.

АҚШ президенти Жо Байденга йўллаган мактубида конгрессменлар бундай ҳаракат оммавий ахборот воситаларига демократия ва сўз эркинлигини ҳимоя қилиш учун кучли хабар бўлишини таъкидлади.

Жулиан Ассанж Эквадорнинг Лондондаги элчихонасидан ҳайдалганидан кейин 2019 йилдан бери Буюк Британиянинг Белмарш қаттиқ тартибли қамоқхонасида сақланмоқда. Беш йилдан ортиқ вақт давомида Вашингтон Лондондан уни Қўшма Штатларга экстрадиция қилишга ҳаракат қилмоқда. Ассанж Қўшма Штатларда Америка тарихидаги энг йирик махфий маълумотларни ошкор қилиш билан боғлиқ жиноятларда айбланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: