Драган Черан Ўзбекистон чемпионати рекордини ўрнатди
«Пахтакор»нинг сербиялик легионери Драган Черан Ўзбекистон чемпионати рекордларини ўрнатишда давом этмоқда.
У кетма-кет ва умуман олти мавсум тўпурарликка эришган биринчи ўйинчига айланди. Шу тариқа Черан бу борада ўзининг рекордини янгилаб қўйди. «Пахтакор» таркибида Драган Суперлигада 109 гол муаллифига айланди. «Пахтакор» учун урган жами голлари сони 135тага етди. Ўзбекистон чемпионатида эса Черан жами 143 гол муаллифига айланиб улгурди.