Япония ва Россия ўртасидаги ер келишмовчилиги
Япония ҳукумати Россия билан ҳудудий можарони ҳал қилишда олдинга силжишда давом этади.
Бу ҳақда Япония бош вазири Сигеру Исиба парламентдаги чиқиши чоғида маълум қилди, деб ёзади «Репорт» ТАСС агентлигига таяниб.
«Япония-Россия муносабатлари оғир аҳволда, бироқ мамлакатимиз ҳудудий муаммони ҳал қилиш ва тинчлик шартномасини тузиш йўлини давом эттиради», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Москва ва Токио ўтган аср ўрталаридан буён Иккинчи жаҳон уруши оқибатлари бўйича тинчлик битимини тузиш бўйича музокаралар олиб борган. Бу йўлда асосий тўсиқ Курил оролларининг жанубий қисми кимга тегишли эканлиги ҳақидаги келишмовчиликдир. Уруш тугагандан сўнг, бутун архипелаг Совет Иттифоқига қўшилди, аммо Япония Итуруп, Кунашир, Шикотан ва бир қатор кичик оролларни ўзиники деб даъво қилмоқда.