III ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари Тошкентда ўтказилмайди
Осиё Олимпия кенгаши эълон қилган хабарга кўра, мусобақа Баҳрайнда ўтказилади.
“Осиё Олимпия кенгаши дастлаб Ўзбекистон пойтахти Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган III Осиё ёшлар ўйинлари бекор қилинганини эълон қилади. 2024 йил 2 декабрда бўлиб ўтган Ижроия кенгаши йиғилишида қабул қилинган қарорга кўра, тадбир энди 2025 йилда Баҳрайнда ўтказилади”, дейилади расмий хабарда.
Нега бундай қарорга келинганига изоҳ берилмаган.