Годрик Гриффиндорнинг қиличи Япония қурол қонунларини бузмоқда

Годрик Гриффиндорнинг қиличи Япония қурол қонунларини бузмоқда

 

 

“Гарри Поттер” фильмидаги артефакт 2023 йил майидан жорий йилнинг апрель ойининг охиригача Warner Bros. томонидан сотилган.

 

Аммо қиличлар ўйинчоқдек кўрилиши учун жуда ўткир экани ва шу сабабдан қонунни бузаётгани аниқланган. Японияда 6 см.дан узунроқ пичоқ олиб юриш тақиқланади, қоидабузарлар 2 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

 

Компания қиличлар қайтариб олинишини эълон қилди ва уни сотиб олган одамлардан “зарур чораларни кўриш, жумладан логистика ва пулни қайтариш” учун боғланишни сўрамоқда.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: