Ҳарбий ҳолат эълон қилингач, Жанубий Корея валютаси қадрсизланди
Жанубий Корея вонаси курси долларга нисбатан 2,6 фоизга пасайиб, 1 доллар учун 1442 вонани ташкил этди, бу валютанинг икки йиллик энг паст кўрсаткичидир, дея ёзммоқдда Кун.uz.
Фонд бозорлари мамлакатдаги сиёсий воқеаларга салбий реакция билдирди. Куннинг иккинчи ярмида Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл «Шимолий Корея тарафдори кучларни йўқ қилиш ва эркин конституциявий тузумни ҳимоя қилиш» мақсадида ҳарбий ҳолат жорий этилганини эълон қилди. Шу билан бирга, у ўз қарорини ички сиёсий муаммолар: мухолифатнинг мамлакатда тартибсизлик яратиш нияти билан изоҳлади.
Мамлакатдаги воқеалар биржадан ташқари савдоларда ҳам биржа индексларининг пасайишига олиб келди, чунки Жанубий Кореянинг ўзида ҳарбий ҳолат эълон қилинган вақтга келиб савдолар аллақачон тугаган эди.
MSCI South Korea индекси 4 фоиз йўқотиб, 52 ҳафталик энг паст даражага етди, Franklin FTSE in South Korea индекси эса 3 фоиз пасайди. Хориждаги савдоларда Жанубий Кореянинг Hyundai Motor (–6%), LG Electronics (–3,5%) ва POSCO (–5,9%) металлугия компанияси акциялари нархи пасайиш бўйича етакчи бўлди.