Лукашенко ва Путиннинг «қизил тугмалари»
Беларус ва Россия президентлари Александр Лукашенко ва Владимир Путиннинг ўз «қизил тугмалари» ва ўз ядровий чамадонлари бор. Бу ҳақда Беларус Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Александр Волфович журналистларга Иттифоқ давлати Олий давлат кенгаши йиғилиши олдидан маълум қилди.
«Ҳар бир президентнинг ўз »қизил тугмачаси,« портфели ва ядровий чамадончаси бор,» – дея унинг сўзларини келтирмоқда БелТА агентлиги.
Волфовичнинг гапига қараганда, бу ҳазил эмас. Беларусда жойлашган ядровий қуролни фақат Беларус раҳбари, Россияда жойлашган қуролни эса мос равишда фақат Россия президенти қўллашга ҳақли.
