Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқ туманида бўлди
У «Чорвоқ дарвозаси» туризм мажмуасида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
Умумий майдони 25 гектар бўлган мажмуада кўп қаватли уйлар, меҳмонхоналар, савдо марказлари, аквапарк ва шишали кўприк каби замонавий объектлар қурилади. Мажмуа 2 500 иш ўрни яратилиши билан аҳамиятли.
Ташриф давомида президент бундай мажмуаларни бошқа туманларда ҳам ташкил этиш бўйича кўрсатмалар бериб, экология ва яшилликка эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади