Навоийда яйловлар аҳолига бўлиб берилади
Бу ҳақда бугун Президент томонидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Юртимиздаги яйловларнинг 43 фоизи Навоий вилоятида, лекин унинг 5 фоизидан фойдаланаяпти, холос. Шу боис 350 минг гектар яйловга дрон билан иқлимга мос озуқа экинлари, доривор ва зиравор уруғлар сепилади ҳамда аҳолига бўлиб берилади. Томди ҳамда Учқудуқ туманларида эчкичилик ва қўйчилик ривожлантирилади.