Эрдўғоннинг фикрича, дунёда икки тажрибали лидер қолган
Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон дунёда бор-йўғи иккита тажрибали етакчи қолганини айтди: у ва Россия президенти Владимир Путин.
Ғозиантепадаги ёшлар билан учрашувда Эрдўғондан «дипломатик муносабатлардаги муваффақияти» нима учун керак, деб сўрашди.
«Дунёда фақат икки етакчи қолди: бири – мен, иккинчиси – Путин,» – деди Туркия президенти.
3 декабрь куни Путин ва Эрдўғон телефон орқали мулоқотда Суриядаги инқирозни юмшатиш бўйича алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.