Озарбайжонда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди

Озарбайжонда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди

Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари томонидан Озарбайжонда мушкул аҳволда қолган ҳамюртимиз Б.А.нинг ватанга қайтишида ёрдам кўрсатилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

 

Мамлакатимиз элчихонаси маълумотига кўра, 28 ноябрь куни юртдошимиз ёрдам сўраб Ўзбекистон элчихонаси мурожаат қилган.

Таъкидланишича, Б.А. 2022 йилнинг ноябрь ойида ишлаш мақсадида Боку шаҳрига келган. Бир неча ой аввал эҳтиётсизлик сабаб шахсий ҳужжатлари ва пул маблағларини йўқотган.

Дипломатик ваколатхона ходимлари кўмагида ватандошимизнинг Ўзбекистонга қайтиши учун рухсатнома расмийлаштирилди. Шунингдек, ҳомийлар ёрдами билан унга «Боку-Тошкент» авиақатновига чипта сотиб олиб берилди ва фуқаро Ўзбекистонга юборилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: