Зеленский урушда қанча украиналик аскар ўлганини эълон қилди

Зеленский урушда қанча украиналик аскар ўлганини эълон қилди

Зеленскийга кўра, Уруш бошланганидан бери 43 минг нафар украиналик ҳарбий ҳалок бўлди.

Украина президентининг сўзларига кўра, шифокорлар 370 минг нафар украиналик ҳарбийда жароҳатланиш ҳолатини қайд этган.

«Бизнинг армияда тахминан 50 фоиз жароҳатланганлар сафга қайтишини ҳисобга олган ҳолда, барча жароҳатланганлар, шу жумладан енгил ва такрорий жароҳатланганлар ҳам рўйхатга олинади», — деб тушунтирди Украина етакчиси.

Зеленский, шунингдек, Россия армияси йўқотишлари бўйича ўз баҳосини берди. Унинг айтишича, Укрсинага босқин давомида Россиянинг 198 минг нафар аскари ҳалок бўлган, 550 мингдан ортиқ ҳарбийси эса жароҳат олган.

Украина етакчиси Парижда Доналд Трамп ва Эммануэл Макрон билан бўлиб ўтган учрашув ҳақида ҳам фикр билдирди.

«Биз Украинадаги жанг майдонидаги муҳим масалалар ва глобал вазиятни, жумладан, фронтимиздан тортиб Шимолий Кореягача бўлган масалаларни муҳокама қилдик», — деди Зеленский.

Аввалроқ Доналд Трамп Россия ва Украинанинг ҳарбий йўқотишларини мос равишда 600 минг ва 400 мингга баҳолаган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: