Асад ҳокимиятдан ағдарилишидан олдин АҚШ ва Туркия билан келишувлардан воз кечган — Тhe Washington Post

Асад ҳокимиятдан ағдарилишидан олдин АҚШ ва Туркия билан келишувлардан воз кечган — Тhe Washington Post

Суриядаги қуролли мухолифатнинг ҳужумидан олдин америкаликлар Асадга Эрон ва “Ҳизбуллоҳ”нинг ўз ҳудудидан фойдаланишидан бош тортишини таклиф қилишган. Бунинг эвазига Қўшма Штатлар Сурияга қарши санкцияларни босқичма-босқич олиб ташлашга ваъда берган.

«Эрдўғон билан келишувдан бош тортгани Асад учун янада ҳалокатли бўлган. Туркия президенти курд кучларини тийиб туриш ва суриялик қочқинларнинг ҳеч бўлмаганда бир қисмини Сурия ҳудудига қайтариш эвазига Дамашқ билан муносабатларни нормаллаштиришни таклиф қилган, деб ёзади газета.

Дўстларингизга ҳам юборинг: