Мерц Европада Украина бўйича алоқа гуруҳи тузишга чақирди

Мерц Европада Украина бўйича алоқа гуруҳи тузишга чақирди

Германиянинг мухолифатдаги ХДИ/ХСИ блоки раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШда Доналд Трампнинг ҳокимиятга келишига тайёрланиш ва Украинани урушда қўллаб-қувватлашнинг барча эҳтимолий сценарийларини ишлаб чиқиш зарур.

«Биз бу стратегияни Европа давлатлари билан биргаликда ишлаб чиқишимиз мумкин», — деди Фридрих Мерц Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашувда.

Ўз навбатида, Володимир Зеленский Германияга, хусусан, ҳукумати, парламент вакиллари ва уруш бошланганидан бери украиналикларни қабул қилган немис халқига кўрсатаётган ёрдамлари учун» миннатдорчилик билдирди. Шу билан бирга, у Германиянинг узоқ масофага учувчи қурол-яроғ етказиб беришига умид қилишини айтди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: