Адилбек Қосималиев Қирғизистон бош вазири этиб тайинланди

Адилбек Қосималиев Қирғизистон бош вазири этиб тайинланди

Адилбек Қосималиев Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси этиб тайинланди.

Қирғизистон президенти фармонига кўра, Конституциянинг 70-моддаси 1-қисми 2-бандига мувофиқ, Адилбек Алешович Қосималиев Вазирлар Маҳкамаси раҳбари — Президент Администрацияси раҳбари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, у аввал Акилбек Жапаровнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Адилбек Қосималиев 1960 йил 1 декабрда Иссиқкўл вилояти, Туп тумани Долон қишлоғида туғилган. 1984 йилда Ленинград молия-иқтисодиёт институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2015-2018 йилларда Қирғизистон молия вазири бўлган. 2021-2022 йилларда – Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари.

2022 йил июн ойида у Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: