Ламин Ямалнинг нархи яна 30 миллион еврога ошди
«Transfermarkt» интернет портали Испания Ла лигасида тўп тепаётган футболчиларнинг бозор қийматини янгилади. «Барселона» вингери Ламин Ямалнинг бозор қиймати 30 миллион еврога ошган, испаниялик футболчининг нархи ҳозирда 180 миллион еврога тенг.
Ямал 2023 йилдан бери «Барселона»нинг асосий жамоасида ўйнамоқда. Футболчининг Каталония клуби билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ёш футболчи «кўк-анорранглилар» сафида барча турнирларда 21 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.
«Барселона» айни дамда 38 очко билан Испания Ла Лигаси турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.